Транспортни маст ҳолда бошқарганлик учун жавобгарлик кучайтирилди



 
  Расм манбаси : Oblast45.ru

2018 йил 22 октябрдаги ЎРҚ-503-сон Қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 131-моддаси(Транспорт воситаларини маст ҳолда бошқариш)га ўзгартириш киритилди.

Жумладан ушбу модданинг биринчи қисмида таърифланган ҳуқуқбузарлик (Ҳайдовчиларнинг транспорт воситаларини алкоголли ичимликдан, гиёҳванд модда таъсиридан ёки ўзгача тарзда маст ҳолда бошқариши) учун – транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан бир йилу олти ойдан уч йилгача муддатга маҳрум қилиб, энг кам иш ҳақининг йигирма беш баравари миқдорида жарима жазоси тайинланди. Аввалги таҳрирда мазкур санкция фақат транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан бир йилу олти ойдан уч йилгача муддатга маҳрум этиш билан чекланарди.

131-модда иккинчи қисми (Худди шундай ҳуқуқбузарлик транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқи бўлмаган шахс томонидан содир этилган бўлса) санкцияси – «энг кам иш ҳақининг қирқ баравари миқдорида жарима солишга ёки ўн беш сутка муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади» тарзида ўзгартирилди. Аввалги таҳрирда жарима миқдори ЭКИҲнинг 30 баравари миқдорида эди. Маъмурий қамоқ муддати ўзгармади.

Учинчи қисми (Алкоголли ичимликдан, гиёҳванд модда таъсиридан ёки ўзгача тарзда маст шахсга транспорт воситасини бошқаришни топшириш)нинг санкцияси эса «транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан икки йилдан уч йилгача муддатга маҳрум қилиб, энг кам иш ҳақининг йигирма беш баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади», тарзида баён қилинди. Олдинги таҳрирда ҳам транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этиш муддати шунча, бироқ жарима ЭКИҲнинг 15 баравари миқдорида белгиланган эди.

2018-10-23 17:43:15  |  17054 |   0  | 
  • Teglar orqali izlash:

101 изоҳлар

Май 02, 2024  16:55

1.Бахриддин

Маст холда автомобил бошкарганлик учун хайдовчилик гувохномаси 1 йил 6 ойга решат булган хозирда хайдовчилик гувохномасиз машина бошкарса канака чора курилади

Май 02, 2024  14:03

2.Равшан

Правани олиш учун имтихон топшириладими

Май 02, 2024  08:07

3.Бехзод

Мен хайдовчилик гувохномамни олдирганман 1 йилу 6 ой утди Энди кайта имтихон топшираманми

Апрел 26, 2024  01:56

4.Менглиев бобошер

Маст ҳолат қасддан жанжал чмқарган фуқорага қўриладиган жазо ва ижролар қайси модда кўрсатилган

Апрел 23, 2024  21:16

5.Одил

01 га тушган булса кайта тушса Нима сора курилади

Апрел 20, 2024  07:15

6.Азиз

узи 01га тушган булса кайтадан 01га тушса кандай чора курилади

Апрел 15, 2024  21:58

7.Шароф

Мени хайдовчилик гувохномамни ичкилик туфайли 1 йилу 6 ой муддатга махрум килиндим энди кайта олищим учун имтихон топшираманми

Март 26, 2024  12:55

8.Лутфилло

Автомабил егаси ўртача маст холатда лекин автомабилни бошка шахс бошкарган бунга кандай чора кўрилади



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация